Биз қандай маълумотларни қайта ишлаймиз?
Бемор Max Access Solution (MAS) дастурида иштирок этадиган бўлса, биз қуйидаги Шахсий маълумотларни йиғамиз, сақлаймиз ва қайта ишлаймиз (ҳаммаси биргаликда “қайта ишламоқ”):
- исм-шарифингиз;
- жинсингиз;
- туғилган санангиз;
- телефон рақамингиз(рақамларингиз);
- эл. почта манзилингиз;
- почта манзилингиз;
- сизни даволаётган шифохона ва шифокор;
- даромадингиз ёки молиявий аҳволингиз (агар ўринли бўлса); ва
- сиз қарамоғида бўлган шахснинг контакт маълумотлари (агар сизга тааллуқли бўлса).
(биргаликда “Шахсий маълумотлар” деб юритилади)
Сизга тегишли ёрдам ва ғамхўрлик кўрсатишимиз учун биз қуйидаги Нозик шахсий маълумотларни ҳам олишмиз керак бўлади:
- сизга қўйилган ташхис;
- ташхис қўйилган сана;
- сиз қабул қилаётган даволаниш курси;
- ПЦР таҳлил санаси ва натижалари (агар таълуқли бўлса).
(ҳаммаси биргаликда “Нозик шахсий маълумотлар” деб юритилади)
Шахсий маълумотларингиз ва нозик шахсий маълумотларингизни қандай ва нима учун қайта ишлаймиз?
MAS дастурларимиздан бирида бемор сифатида иштирок этиш учун бизга мурожаат қилганингизда, биз сизнинг шахсий маълумотларингизни ва нозик шахсий маълумотларингизни тўғридан-тўғри сиздан, сизга ғамхўрлик қилувчи яқинингиздан ва/ёки шифокорингиздан олиб тўплаймиз. Шахсий маълумотларингиз ва нозик шахсий маълумотларингизни қуйидаги мақсадларда қайта ишлаймиз:
- шахсингизни аниқлаш учун;
- сиз билан мулоқот қилиш учун;
- беморга ёрдам ва сизга ғамхўрлик қилишимиз учун;
- касаллигингиз ёки даволанишингиз ҳақида сиз билан маълумот алмашиш учун;
- тегишли қонун ёки қоидаларда назарда тутилган ўз мажбуриятларимизни бажариш имконига эга бўлишимиз учун;
- ушбу Дастурларни бошқариш ва юритиш билан боғлиқ ҳар қандай бошқа мақсадлар учун.
(ҳаммаси биргаликда “Мақсадлар” деб юритилади).
Биз маълумотларингиздан турли нашрларни чоп этиш мақсадида умумлаштирилган ва шахси аниқланмайдиган тарзда фойдаланишимиз мумкин. Бу шахсингизни тасдиқловчи ҳар қандай маълумотлар (масалан, исм-шарифингиз, туғилган санангиз, манзилингиз) ўчириб ташланишини билдиради, токи ҳеч ким маълумотларингизни сизнинг шахсингизга боғлай олмайди.
Шахсий маълумотларингиз ва нозик шахсий маълумотларингизни биз кимларга ошкор қиламиз?
Биз шахсий маълумотларингизни ва/ёки нозик шахсий маълумотларингизни қуйидагиларга ошкор қилишимиз мумкин:
- Max фонди таркибидаги ташкилотлар; ва
- ҳуқуқ-тартибот идоралари ёки давлат органлари, агар қонунда биз буни қилишга мажбур эканлигимиз назарда тутилган бўлса.
Шахсий маълумотларингиз ва нозик шахсий маълумотларингиз Қўшма Штатларда жойлашган, ҳимояланган, веб-тармоққа асосланган маълумотлар базамизда ҳам сақланади.
Сизнинг розилигингизсиз биз шахсий маълумотларингиз ва нозик шахсий маълумотларингизни бошқа учинчи шахсларга ошкор этмаймиз. Шунингдек, биз сизнинг шахсий маълумотларингизни ва/ёки нозик шахсий маълумотларингизни ҳимоя қиламиз ва уларнинг хавфсиз сақланишини таъминлаймиз.
Шахсий маълумотларингиз ва нозик шахсий маълумотларингизни қайта ишлашга розилик бермаслигингиз қандай оқибатларга олиб келади?
Агар сиз ушбу Шахсий маълумотлар тўғрисидаги Билдиришномада назарда тутилган шахсий маълумотларингиз ва нозик шахсий маълумотларингизни қайта ишлашга рози бўлмасангиз, Мах фонди дастурларида иштирок эта олмаслигингиз мумкин.
Сизнинг маълумотларни ҳимоя қилиш ҳуқуқларингиз:
Ахборотни ҳимоя қилишга оид қонунларга биноан сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз:
- Хабардор қилиниш ҳуқуқи – сиз қайси маълумотларингиз тўпланаётгани, қандай фойдаланилаётгани, қанча вақт сақланиши ва улар учинчи шахслар билан бўлишилиши ёки бўлшилмаслиги ҳақида хабардор қилиниш ҳуқуқига эгасиз.
- Сизнинг кириш ҳуқуқингиз – сиз шахсий маълумотларингиз нусхасини талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз.
- Тузатиш ҳуқуқингиз – сиз биздан ўзингиз нотўғри ёки нотўлиқ, деб ҳисоблаган маълумотларни тузатиш (тўғрилаш)имизни сўраш ҳуқуқига эгасиз.
- Ўчириб ташлаш ҳуқуқингиз – сиз муайян ҳолатларда шахсий маълумотларингизни ўчиришни сўраш ҳуқуқига эгасиз.
- Қайта ишлашни чеклаш ҳуқуқингиз – сиз маълум ҳолатларда маълумотларингизга ишлов беришни чеклашни сўраш ҳуқуқига эгасиз.
- Қайта ишлашга эътироз билдириш ҳуқуқи – сиз маълум ҳолатларда шахсий маълумотларингизни қайта ишлашга қарши бўлиш ҳуқуқига эгасиз.
- Маълумотларни узатишга бўлган ҳуқуқингиз – сиз муайян ҳолатларда биздан ўзингизга бизга берган маълумотни бошқа ташкилотга ёки ўзингизга узатишни (жўнатиш) сўраш ҳуқуқига эгасиз.
- Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабардор қилиниш ҳуқуқингиз – сиз соғлиқ ҳақидаги ҳимояланмаган маълумотларингизга нисбатан қонун бузилиши ҳолати тўғрисида хабардор қилиниш ҳуқуқига эгасиз.
Ҳуқуқларингизни амалга ошириш учун сиздан ҳеч қандай тўлов талаб қилинмайди. Агар бизга сўров юборсангиз, сизга бир ой ичида жавоб берамиз.
Агар сўров юборишни истасангиз, қуйидаги манзил бўйича биз билан боғланинг:
The Max Foundation
1448 NW Market St.
Suite 500
Seattle, WA, 98107
+1 (206) 778-8660
info@themaxfoundation.org